Муҳаммад Мустафо (Саллоллоҳу Алайҳи Ва Ссалам)
Ярми ваҳший, кўп қисми одамийликдан бехабар бўлган бир гуруҳ жоҳиллардан иборат бу инсонлар Расулуллоҳнинг зоҳирий тарбияси ва ботиний таъсири натижасида саҳоба деб аталган зотларга айландилар ва хаёлга ҳам келмайдиган мартабаларга кўтарилдилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бутун умри турли хатолар, ёмонликлар ва зулмга қарши кураш билан ўтди. Хоҳ кофир, хоҳ мўмин-мусулмон бўлсин – ҳар бир инсоннинг ҳаққига риоя қилдилар. Натижада қон кўли ҳолига тушган саҳролар ҳузурбахш чаманзорларга айланди. Инсоният тарихида мисли кўрилмаган маданиятнинг тамал тоши қўйилди. Замонавий жаҳолат авж олган бугунги кунимизда адолат, марҳамат, муҳаббат ва иймон билан тўлақонли инсонликка қайтиш учун раҳмат Пайғамбарининг гўзал ахлоқидан насибадор бўлиб, Ислом ила қайта тирилишимиз зарур.