Деизм - ақлнинг ақлдан озиши
Ушбуда ҳозирги кунда авж олиб бораётган атеизм, деизм каби иллатларнинг келиб чиқиши, моҳияти ва уларнинг оқибатлари ёритилган. Ҳар хил назариялар билан тўлган, ёт ғоялар тарғиб қилинаётган, шууримиз учун хавфли ва синовли давр ҳозир. Бу китоб эса айни шу ётликлардан ҳимояланишимиз, муқаддас Ислом динимизни янада чуқурроқ англашимиз ва имонимиз мустаҳкамлигини сақлашимизда ёрдам беради.
Китобда оммавий маданият ва Ғарбнинг айрим чиркин ғоялари, тарғиботлари бир қадар очиб берилган ва тушунтирилган. Биз қачон атрофимиздаги бадбинликларни англаб етсак, ўшанда уларга қарши тура оламиз, айтар сўзимиз бўлади. Атрофимиздагиларни ҳам жирканч ғоя ва тарғиблардан сақлай оламиз. Шу маънода қўлингиздаги китоб ҳам сизга манфаат беради.